"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорни келаси йили харид қилишни режалаштирмоқда.

· CHAMPIONAT.asia

Саудия клуби Винисиуснинг шартномасида 1 миллиард евро товон пули белгиланганига қарамай, ўйинчи билан битим тузиш фикридан қайтмайди ва буни келаси йилда амалга оширишга яна ҳаракат қилади. Агар "Ал Ҳилол" ҳужумчи Неймар билан шартномани узайтириш қарорига келмаса, "Реал" ўйинчиси билан эҳтимолий битим имконияти ошади.

Манба : Footmercato