Салим Мустафоев: "Динамо"да иккинчи ёшлигимни ўтказяпман"

"Динамо" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида Тошкентда "Олимпик" меҳмони бўлди. Учрашувдан сўнг самарқандликлар сардори Салим Мустафоев фикрларини билдирди.

· CHAMPIONAT.asia

"Суперлигада осон ўйин йўқ. Шу боис йирик ҳисобдаги ғалабани енгил қўлга киритдик демаган бўлардим. "Олимпик" футболчилари ёш бўлишига қарамай майдонда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Биз эса тажриба эвазига ғалаба қозондик. 

Жамоамизда ички муҳит яхши. Вадим Абрамов қўл остида ёшлигимда ҳам кўп ўйнаганман ва талабларини биламан. Қайсидир маънода иккинчи ёшлигимни ўтказяпман. 

Суперлигада "Насаф"да чемпионлик учун имконият юқорироқ. Лекин ОКМК, "Сўғдиёна" рақобат қилишга ҳаракат қилишяпти. "Пахтакор" очко йўқотмаганида балки улар ҳам курашга қўшилишлари мумкин эди. Якунда нима бўлишини вақт кўрсатади. Шуниси аниқки, Суперлигада жамоалар даражаси тенглашган",- дейди Салим Мустафоев.

Манба : Championat.asia