Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Италия клубларидан бирини бошқариши мумкинми деган саволга жавоб берди.
· CHAMPIONAT.asia"Ҳали келажагим борасида аниқ бир қарорга келмадим. Агар Роберто Баджо мени ёрдамчим бўлишга рози бўлса, Италияга бораман", - деб жавоб берган Гвардиола.
Маълумот учун, Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. У аввалроқ Англия терма жамоасини бошқармаслигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Испаниялик мураббий 2000 йилларда "Брешия" сафида Роберто Баджо билан бирга тўп сурган. Ҳозирда Роберто Италия терма жамоасининг техник директори ҳисобланади.
Манба : championat.com