Руд ван Нистелрой: "Бу ҳолатни ўзгартириш вақти келганди"
"Манчестер Юнайтед" вақтинчалик бош мураббийи Руд ван Нистелрой Европа лигасида ПАОК устидан қозонилган ғалабадан мамнун.
· CHAMPIONAT.asia"Биринчи бўлимни жуда бўш ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ ҳаракат қилдик. Бу табиий.
Амад Диалло ҳал қилувчи ишларни бажарди. У нафақат гол урди, балки, рақиб дарвозаси олдида хавфлироқ ҳам кўринди. Яхши ишлади.
Биринчи бўлимда позицияларни танлашда қийналдик, иккинчи бўлимда бу иш яхшиланди. Танаффусгача Хойлунд учун етарлича вазият ярата олмадик.
Ўйиндан олдин йигитларга МЮ "Олд Траффорд"да еврокубокларда ғалаба қозонмай қўйди деб айтдим. Бунга ишонмадик. Бу ҳолатни ўзгартириш вақти келганди. Бу клуб учун жуда муҳим ҳолат.
Мен учун натижа муҳим бўлди. Йигитлар борини бериб ўйнагани учун хурсанд бўлиш керак", - деди мураббий.
Манба : TNT Sports