Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?
Кеча «Манчестер Сити» ўз уйида «Тоттенхэм»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
· CHAMPIONAT.asiaКечаги учрашувдан сўнг «шаҳарлик»лар қандай антирекордларни ўрнатишгани маълум.
«Манчестер Сити» 1956 йилда «Челси»дан кейин кетма-кет бешта ўйинда мағлуб бўлган биринчи амалдаги Англия чемпиони бўлди;
«Ман Сити» 2017 йилдан бери илк бор 4 та гол фарқи билан мағлуб бўлди;
Гвардиола мураббийлик фаолиятида биринчи марта кетма-кет 5 та мағлубият аламини тотиб кўрди;
«Ман Сити» 2022 йилдан бери илк бор АПЛда ўз уйида мағлуб бўлди;
«Ман Сити» 2006 йилдан бери биринчи марта кетма-кет 5 ўйинда мағлуб бўлди.
«Манчестер Сити»нинг АПЛдаги навбатдаги рақиби — «Ливерпуль».
Манба : sports.ru