"Бавария" "Барселона" собиқ вингерига қизиқиш билдирмоқда

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вингери Франсишку Тринкау "Бавария" қизиқишига сабаб бўлмоқда.

· CHAMPIONAT.asia

Мюнхен клуби скаутлари 24 ёшли футболчининг Чемпионлар Лигаси доирасида Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши ўйинини стадиондан кузатишади. 

Португалиялик "Спортинг"га 2023 йил ёзида "Барселона"дан 7 млн евро эвазига кўчиб ўтганди. Каталон клубида футболчини 20 млн еврога қайтиб сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

Франсишку Тринкау жорий мавсумнинг 19 учрашувида 4 та гол урди ва 10 та голли узатма етказиб берди. 

"Transfermarkt" портали футболчи трансферини 23 млн еврога баҳолашмоқда.

Манба : O jogo