"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди

Конор Брэдли "Ливерпуль"нинг навбатдаги учрашувларини ўтказиб юбориши мумкин.

· CHAMPIONAT.asia

Мерсисайд клуби ҳимоячиси ЕЧЛда "Реал"га қарши ўйин вақтида болдир мушакларини тортиб олган ва шу сабабли 87-дақиқада захирага олинган.

Бугун Брэдли тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Клубдагилар футболчининг декабрь ойидаги муҳим учрашувларда қатнаша олмаслигидан хавотирдалар. "Ливерпуль" олдиндаги 28 кунда 9 ўйин ўтказади.

Шунингдек, кечаги ўйин вақтида Ибраима Конатенинг тиззасидаги муаммо ҳам безовта қилган.

Манба : The Times