Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Кеча «Манчестер Сити» ўз уйида «Тоттенхэм»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

· CHAMPIONAT.asia

Мағлубиятдан сўнг мезбонлар устози Пеп Гвардиола ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Айни вақтда бизнинг ҳимоямиз жуда кучсиз. Баҳсни доимгидек яхши бошладик. Бироқ голи вазиятларимиздан фойдалана олмадик ва кейин ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик.

Биз саккиз йил ичида ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаганмиз. Энди биз бу ҳолатдан чиқиб кетишимиз ва кейинги баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт. Ҳозир бизнинг ҳаётимизда «қора» чизиқлар бордик, бироқ бир неча ҳафтадан сўнг барчаси бошқача бўлиши мумкин.

Футболчиларнинг ҳолати ҳам яхши эмас деб ўйлайман. Улар ҳам мағлубиятлардан сўнг босим остида қолишмоқда. Бу нормал ҳолат деб ўйлайман. Агар улар ва мен бу ҳолатдан хавотир олмасам, бу нормал ҳолат бўлмайди. Биз бундай мағлубиятларга ўрганмаганмиз, бироқ бу ҳаёт. Баъзида шундай вазиятлар бўлиб туради. Биз бу ҳолатдан чиқиб кетамиз», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, жамоа сўнгги бешта учрашувида мағлуб бўлди. «Ман Сити»нинг АПЛдаги навбатдаги рақиби «Ливерпуль» бўлади.

Манба : championat.com