Қатар Ўзбекистонни мағлуб этган мураббийини истеъфога чиқарди, янги сарбон ҳам испаниялик
Қатар футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи Тинтин Маркес Лопесни истеъфога чиқарди.
· CHAMPIONAT.asiaҚатар ушбу мутахассис қўлостида Осиё кубогида зафар қучган эди.
Қатар терма жамоасига янги мураббий ҳам тайинланди. Бугунги кунгача Тинтин Маркесга ёрдамчи бўлиб ишлаб келган испаниялик Луис Гарсия Қатар терма жамоасининг янги устозига айланди. 43 ёшли мутахассис 2023 йилда Испаниянинг "Эспаньол" клубини ҳам бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, Қатар 14 ноябрь куни ўз уйида Ўзбекистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этганидан кейин 19 ноябрь куни Абу Дабида БАА терма жамоасидан 0:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган эди.
Манба : x.com/QFA