Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"

"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

· CHAMPIONAT.asia

- Очко бизга жуда керак эди, бунинг устига мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилмай қўйгандик. Муваффақиятимиздан хурсандман, ҳаммани табриклайман. Уйдаги баҳсларни ишончли якунладик. Биринчи ва охирги учрашувлар жуда муҳим - дея сўз бошлади мутахассис.

- Бугунги ғалабадан сўнг кайфиятингиз йўқдек?

- Нега йўқ. Чарчаган бўлсам керак. Ҳиссиётларга куч қолмагандир.

- "Навбаҳор" "Андижон"га қарши 2та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди. Келаси баҳс наманганликларга қарши бўлади. Лигада қолиш вазифасини уддалаган жамоанинг руҳияти тушиб кетмадими?

- Биз учун бу приципиал баҳс. Жорий мавсум уларни бироз хафа қилдик, "Андижон"ни қизиқ учрашув кутиб турибди. Мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

- "Андижон"ни тарк этадиган футболчилар ҳақида маълумот бера оласизми?

- Мен ҳали раҳбарлар билан гаплашганим йўқ, ҳозирча ҳаммаси фақат миш-миш.

- Келаси йил жамоада ишлайсизми?

- Амалдаги шартномам бор, раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас. Қарорни мен қабул қилмайман.

Манба : championat.asia