"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим иш услуби ҳақида гапирди.
· CHAMPIONAT.asia"Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман. Ўйинчилар буни майда деталларда ҳис қилишади. Шунингдек кўп жилмайишим мумкин, аммо иш жараёнида бошқа инсонга айланаман. Улар буни тушунишади", — деди Аморим.
"Манчестер Юнайтед" 1 ноябрда Аморимни жамоа бош мураббийи этиб тайинлаганди. 39 ёшли португалиялик мутахассис Англия клуби билан бир йилга узайтириш имконияти билан 2027 йилнинг июнига қадар шартнома имзолади.
Манба : Goal