Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
· CHAMPIONAT.asiaИлёс Зейтуллаев: "Ўйин старти бироз асабий кечди, аммо барибир Суперлигада жон сақлаб қолиш хоҳиши устун келди ва кўрсатмаларимиз иш берди. Иккинчи даврада "Бунёдкор" барча клублар билан тенгма-тенг ўйнади".
- Биринчи бўлимда "Бунёдкор"нинг ишлари ўхшамади, иккинчи бўлимда ўзгаришлар рўй берди ва вазиятлар кўпайиб, ўйин тақдирини захирадан баҳсга қўшилган футболчи ҳал қилди деса ҳам бўлади.
- Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди. Захирадан баҳсга қўшилганлар доимо ўйинни кучайтириши керак. Футболчилар ўзгаришлар масъулиятини ҳис қилишмоқда. Биринчи бўлимдаги шошқалоқлик йўқолди ва хотиржамроқ ҳаракат қила бошлашди.
Манба : championat.asia