"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи

Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци Зинедин Зидан билан гаплашишни хоҳлашини тан олди.

· CHAMPIONAT.asia

ЖЧ-2006 финалида Франция терма жамоаси етакчиси рақибининг провокацияга учиб Матераццининг кўкрак қисмига боши билан зарба берган. Бунинг учун Зидан қизил карточка олган, Италия эса финални пенальтилар сериясида ўз фойдасига ҳал қилган (1:1, пенальтилар сериясида 5:3).

"Мен ўша кундан бери Зинедин зидан билан гаплашмадим. У билан ўшангача ҳам, ўшандан кейин ҳам умуман гаплашмаганман. Бизда ҳеч қандай муносабатлар йўқ. У футбол афсонаси. Мен уни футболчи сифатида ҳам, ЕЧЛни кетма-кет 3 марта ютган мураббий сифатида ҳам жуда ҳурмат қиламан.
Мен ортиқ кечирим сўралишини кутмайман, лекин орадан шунча йил ўтгач, у билан жон деб гаплашган бўлардим. Муаммо йўқ", - деган Матерацци.

Манба : luckyblock.com