Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцариядаги йўл-ҳаракати қоидалари учун тўланмаган жарима сабаб бир кунга ҳибсга олиниши мумкин.

· CHAMPIONAT.asia

Жарима миқдори 60 франк (850 минг сўм атрофида — CA)ни ташкил этади. Қайд этилишича, футболчи шу сабаб Швейцария қоидалари бўйича қамоқхонада бир кунни ўтказиши керак.

Холанд жорий мавсум "Манчестер Сити" таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манба : Blick