"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради
Машҳур созанда, "Ипсвич" мухлиси ва эгаларидан бири Эд Ширан "Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан интервьюси чоғида эфирда пайдо бўлди.
· CHAMPIONAT.asia"Манчестер Юнайтед" устози саволларга жавоб бераётган пайтда хонанда бир неча сўз айтди ва бошловчилардан бирини қучоқлади.
Жаҳл отига минган Жоуи Бартон бунга муносабат билдирди.
"Sky Sports" қандай маконга айланди? Эд Ширан сэр Алекс Фергюсоннинг гапини бўлиб қўйишини тасаввур қила оласизми?
Ҳозирги эшиттириш стандартлари – одамни масхара қилиш. Мен буни футболка кийган малла сочли аҳмоқларни тинглаш учун томоша қилиб ўтирганим йўқ.
Биз футбол оламидаги жиддий одамлар – масалан, Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"ни инглиз футболи чўққисига қайтариш учун нималар қилмоқчи экани ҳақида билмоқчимиз. Унинг ўйиндан кейинги биринчи интервьюсини эшитмоқчимиз.
Биз футбол учун шу каналдамиз".
Ушбу воқеадан сўнг Эд Ширан оммага мурожаат билан чиқиб, Аморимдан узр сўради.
"Кеча Аморимни ҳақорат қилган бўлсам, кечирим сўрайман. Ўшанда у билан интервью кетаётганини сезмабман, саломлашиш ва Жейми билан хайрлашиш учун келгандим. Албатта, ўзимни бироз аҳмоқдек ҳис қиляпман, лекин ҳаёт давом этади", – деди Ширан.
Видео АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади
Манба : ESPN