Нигериялик футболчи «Пахтакор»га ўтишга яқин

«Пахтакор» навбатдаги легионер футболчи билан шартнома тузишга яқин.

· CHAMPIONAT.asia

Бир йил олдин «Нефтчи»га ўтишга яқин келган нигериялик таянч ярим ҳимоячи Бенжамин Теиди «Шерлар» сафига ўтишга яқин.

1994 йилда туғилган футболчининг сўнгги жамоаси Грузиянинг «Сабуртало» жамоаси ҳисоблади. Футболчи ушбу жамоада 2024 йилнинг ёзидан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячи ушбу жамоа билан якунланган мавсумда Грузия чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, футболчи «Динамо» Батуми билан ҳам икки марта мамлакат чемпионлигига эришган. 

Манба : championat.asia