Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"

"Ливерпуль" етакчиси ва шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етадиган юлдуз Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар унга янги шартнома таклиф қилдими, деган саволга жавоб берди.

· CHAMPIONAT.asia

"NBC Sports"га берган интервьюсида мисрликнинг сўзларига кўра, ҳозир деярли декабрь, аммо "қизиллар" ҳали унинг шартномасини узайтириш учун ҳеч қандай чоралар кўрмади.

"Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим, шунинг учун қолишдан кўра кўпроқ кетадиганга ўхшаяпман", – деди Муҳаммад Салоҳ.

Салоҳнинг "Ливерпуль" билан битими 2025 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлгани сабабли, январ ойидаёқ у бошқа клублар билан эркин агент сифатида шартнома тузиш учун музокара олиб бориши мумкин бўлади. Аввалроқ футболчи жорий мавсум у учун "Энфилд"даги охиргиси бўлиши мумкинлигига бир неча бор шама қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ яқинда фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Манба : NBC Sports