Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

· CHAMPIONAT.asia
"Ўйин енгил ўтди дея олмайман. Биринчи бўлим биз кутгандек ўтмади. Ёмон ўйин кўрсатмадик, лекин йигитлар оддий хатолар қилишди. Айрим позицияларда пас оширишларда хатоликлар қилдик. Бундай хатолар бўлишини истамагандим. Биринчи бўлимда яхшироқ вазиятлар ҳам ярата олмадик. Иккинчи бўлимда позицион ўзгаришлар қилдик. Термадан қайтиб келган Йововични ҳам қийнамасликни истагандик. У бироз бетоб эди, шундай бўлса-да, жамоага ёрдам беришни истади, гол ҳам урди. Иккинчи бўлимда бутун бир жамоа яхши ўйнади, ўйинни қўша олдик. Прессингни, иштиёқни кучайтирдик, рақиб ярим майдонига тезда ўтишга ҳаракат қилдик. Шу орқали тўпни тезроқ ҳаракатлантирдик. Гол уриш учун етарлича вазиятлар ярата бошладик. Бу ғалаба биз учун муҳим бўлганди, чунки 2-ўрин учун ҳали имкониятларимиз бор. Медаллар учун охиригача курашиш керак. Мухлисларимиз ҳам ўйиндан мамнун бўлишди деб ўйлайман. Бугун нафақат ғалаба қозондик, балки, юқори даражали ўйин намойиш қилдик, бу мени хурсанд қилади. Йил бошидагидан кўра фарқ жуда катта. Таркибдаги барча футболчилар ўзгарган. Ҳамма ўйнамоқда, жамоага ёрдам бермоқда. Биз тўғри йўлдамиз деб ўйлайман", - деди Бошкович.

Манба : championat.asia