"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"
Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги собиқ ёрдамчиси Микет Артета Пепнинг Лионель Мессига нисбатан меҳри ҳақида гапириб ўтди.
· CHAMPIONAT.asia"Гвардиола Мессини жуда яхши кўради. "Сити"да унинг ёрдамчиси бўлиб юрган кезларим биз тўп билан кўп муомала қилиб, лекин якуний ечимни топа олмаган пайтимиз у жаҳл билан ёнимга келиб: "Улар ҳимояни ёриб ўта олмайди. Агар Месси бўлганида уларни алдаб ўтиб гол урган бўларди, эй худойим". У баъзида машғулот пайти футболчиларга шундай дерди: "Сиз мени кўп гапиришга мажбур қиляпсиз. "Барселона"да мен кўп гапирмайман. Месси ҳамма нарсани қиларди".
Мессига устозлик қилган ҳар қандай мураббий ҳамма нарсага оддий йўл билан эришади, чунки унда ҳужумда ҳамма нарсани қила оладиган дунёнинг энг яхши ўйинчиси бор. Месси гол уради, ҳал қилувчи пасларни беради ва у маслаҳатга муҳтож эмас. Шунинг учун ҳам Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди, чунки у ҳеч қачон унга ўхшаш ўйинчини бошқармаган. У менга шундай деган: "У мени энг яхши мураббий қилди, мана нима учун уни яхши кўраман".
Манба : M+Deportes