Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?

Хабарингиз бор, куни кеча ДХХ раиси Абдусалом Азизов ўз лавозимини тарк этган эди.

· CHAMPIONAT.asia

Абдусалом Азизов ўз навбатида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади. Кўпчилик футбол мухлисларида туғилаётган савол: у киши ЎФАни бошқаришда давом этадими? Шу савол билан ЎФА вакилларига юзландик ва қисқа жавоб олдик: 

"Тўғриси, бу борада ЎФАда ҳеч қандай янгилик йўқ".

Маълумот учун, Азизов 2019 йил июль ойида ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФА президенти этиб сайланган эди. 

Манба : championat.asia