Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"
ПСЖ умумий босқичнинг 5-турида Мюнхеннинг "Бавария"сига (0:1) имкониятни бой берди.
· CHAMPIONAT.asiaМаркиньоснинг фикрича, "Бавария"нинг голи урилган эпизодда Сафоновга нисбатан фол ишлатилган.
Биринчи бўлимда бурчак зарбасидан кейин Ким Мин Чжэ дарвозабон майдончасидан тўпни дарвозага йўллади.
Бош ҳакам Иштван Ковач видеоассистент билан маслаҳатлашгач, голни инобатга олишга қарор қилди.
"Мен ҳакамдан нима бўлаётгани ҳақида сўрадим, чунки рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйди ва тўпга етишига имкон қолдирмади.
Рақиб сенга нисбатан бундай ўйнаса, доимо қийин. Дарвозабон тўпни қайтариб юбормоқчи эди, лекин буни амалга ошириб бўлмади. Бундай ўйинда бурчак зарбаси каби ҳолатлар қанчалик муҳимлигини яхши тушунамиз.
Биз ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмаймиз, лекин баҳсли вазиятларнинг ҳаммасида қарор "Бавария" фойдасига чиқарилиши ғалати", – деди ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос.
Манба : Uefa.com