"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи

"Эвертон" ҳимоячиси Жэрред Брэнтуэйт топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.

· CHAMPIONAT.asia

Аввалроқ, футболчига МЮ жиддий тарзда қизиқаётгани хабар қилинганди.

Маълумотларга кўра, англиялик ҳимоячи "Реал" трансферлар рўйхатида ҳам энг юқоридагилар қаторидан жой олган. "Эвертон" футболчисини ўз таркибида сақлаб қолишни истайди, аммо 70 млн евро эвазига у билан хайрлашишга рози бўлади.

Манба : Руди Галетти "Твиттери"