"Пахтакор", "Металлург", "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларининг стадионлари 2025 йил Суперлига ўйинларини ўтказишга тайёр эмас

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

· CHAMPIONAT.asia

Бундан ташқари, ПФЛ раҳбарияти ва ОАВ ўртасида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтмоқда. Ушбу мулоқот жараёнида янги мавсум учун қайси стадионлар қай даражада тайёр эканлиги намойиш этилди. Унга кўра, Тошкент ("Пахтакор"), Бекобод, Муборак ҳамда Ғузордаги стадионлар Суперлига-2025 ўйинларини ўтказиш учун умуман тайёр эмас.

Юқоридаги суратда қизил рангда белгиланган стадионларда янги мавсумда футбол ўйинларини ўтказиш ҳозирча мумкин эмас, сариқ рангда белгиланганлари 50/50, яшил рангда ажратиб кўрсатилган стадионларда муаммо йўқ ва бемалол янги мавсумда ўйин ўтказиш мумкин.

Манба : Championat.asia