Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди

Бельгия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа учун "Леганес"га қарши учрашув (3:0) "қаймоқранглилар" либосидаги 246-ўйин ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган 100-ўйини бўлди.

· CHAMPIONAT.asia

Дарвозабон бу натижага эришган тўртинчи шахс бўлди. Эътиборлиси, Куртуа "қуруқ" ўйинлар бўйича энг яхши фоизга эга. Бельгияликдан ташқари 3 нафар дарвозабон бу кўрсаткичга етган: Икер Касильяс (714 тадан 254 та "қуруқ" баҳс, 35%), Франсиско Буйо (450 (179), 40%) ва Мигель Анхель (326 (122), 37%). 

Куртуа 246 ўйиндан 100 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган (41%).

Манба : footboom1.com