"Челси" "Реал" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда
Журналист Хорхе Пиконнинг сўнгги хабарига кўра, "Реал" ўзининг "Кастилья" жамоаси иқтидорли дарвозабони Фран Гонсалесга тўлиқ ишонади.
· CHAMPIONAT.asiaГарчи у ёш ўйинчига хос бўлган бир нечта хатоларга йўл қўйган бўлса-да, улар буни 19 ёшли футболчининг юқори даражаларга эришмоқчи бўлган ривожланишининг бир қисми деб билишади. Гонсалесга бошқа клублар қатори "Челси" ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ёш дарвозабон "Реал"да ўйнаш орзусини рўёбга чиқариш истагини билдирди.
Клуб унга "Кастилья"нинг асосий дарвозабони вазифасини юклади ва уни асосий жамоа машғулотларига киритди. Мадридликларнинг фикрича, у асосий жамоага кириш ва келажакда уларнинг асосий дарвозабони бўлиш учун яхши имкониятга эга.
"Реал" бир неча йиллик шартномаси бўлган ўйинчини сотиш ҳақида ўйламаяпти.
Манба : Relevo