"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3
Дебютант "Брест" эса 5-турга келиб илк бор мағлубият аламини тотди.
· CHAMPIONAT.asia"Барселона" Чемпионлар Лигаси доирасида кетма-кет 4-ғалабасини нишонлади.
Умумий босқичнинг 5-турида каталонияликлар "Брест"ни йирик ҳисобда (3:0) таслим этишди. Аввалроқ Ханс-Дитер Флик жамоаси "Янг Бойз" (5:0), "Бавария" (4:1) ва "Црвена Звезда" (5:2) клубларига имкон қолдирмаганди.
Таъкидлаш лозим, "Брест" мусобақа дебютантилигига қарамай, 5 ўйинда энди биринчи бор мағлуб бўлди – бунгача Лига 1 вакили 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этганди.
Кейинги турда "Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши, "Брест" эса ПСВга қарши майдонга тушади.
Манба : Uefa.com