«Челси» ва «Ливерпуль» битта футболчи учун кураш олиб бормоқда
«Лион» ярим ҳимоячиси Райан Шерки фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
· CHAMPIONAT.asiaУнга Англиянинг икки гранди «Челси» ва «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз ўрнида айни вақтда қийин молиявий аҳволга тушиб қолган «Лион» жамоаси қишда ўз етакчиларини яхши суммага сотиб юборишга тайёр. Инглизлар ушбу ярим ҳимоячи учун 25-30 миллион евро атрофида пул тўлашга тайёр.
Райан Шерки жорий мавсум 11 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 3 та голли узатма бор.
Манба : championat.com