Роналдуни судга беришди

Саудия Арабистони «Ал Насср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияда косметик хизматларни тўламаганлиги учун судга тортилди.

· CHAMPIONAT.asia

Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Косметолог Рошан Равиндраннинг таъкидлашича, португалиялик футболчи 2021-2022 йилларда «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган вақтида олган даволаниш хизматлари учун пул тўламаган. Манбага кўра, гап 40 минг фунт ҳақида кетмоқда. Энди Манчестер суди ушбу иш бўйича иш очади. Агар суд Роналдуни айбдор деб тан олса, португалиялик футболчи ушбу суммани Рошан ҳисобига ўтказиб бериши лозим бўлади.

Манба : championat.com