Ван Нистелрой "Лестер"ни бошқармоқчи

"Лестер" заиф нуқталарини кучайтириш ва ўйинини яхшилашни истайдим, аммо бунинг учун мураббийлар штабида ўзгариш қилиш керак бўлади.

· CHAMPIONAT.asia

Агар жамоа натижалари яхшиланмаса, Стив Купер алмаштирилиши мумкинлиги ҳақида бир қанча миш-мишлар юрибди ва мураббийга ғояларини ҳаётга татбиқ этиш учун вақт берилди. Бор-йўғи иккита ғалабани ҳисобга олсак, буни ажойиб натижа деб бўлмайди. Демак, "Лестер" бошқарувида янги мураббийни кўришимиз мумкин.

Ҳозирда мураббийлар бозорида бир нечта вариантлар мавжуд, шунингдек, ўзини бошқа клубларга таклиф қилаётганлар: Жозе Моуринью, Эрик тен Ҳаг, Грэм Поттер, Дэвид Мойес ва Руд Ван Нистелрой. 

Ван Нистелрой – "Лестер" учун ажойиб вариант. "Манчестер Юнайтед" бошчилигидаги кетма-кет ғалабаларидан сўнг унга нафақат АПЛ клублари, балки бошқа мамлакатлар жамоалари ҳам қизиқиш билдирди.

Манба : Sports Mole