Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

· CHAMPIONAT.asia

- Ўйин ҳақида бирор нима дейиш қийин. Қўпол қилиб айтганда, биз ёш болалардек футбол ўйнадик, рақиблар эса бизни янчиб ташлашди. Рақибга барча жабҳаларда мағлуб бўлдик.

- Жамолиддин Убайдуллаевнинг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз? Бизнингча, у бугунги ўйинда жуда кўп хато қилди.

- Фақатгина Жамолиддин эмас, барча ҳимоячилар жуда ёмон ўйнашди. Ҳеч кимни ажратиб кўрсата олмайман. Жамоа ютқазди, барча ютқазди. Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Марказда, ҳимояда кўплаб хатолар қилдик, ҳужумдаги ишларимиз ўхшамади.

- Жамоанининг 2024 йилги мавсумдаги иштирокидан қониқдингизми?

- Умуман олганда ҳали яна бир тур бор. Олдиндан бирор нима дея олмайман. Ҳозирча гапириш қийин. Ўзингиз кўриб турибсиз, ҳис қиляпсиз. Яна бир туримиз бор, охиригача курашамиз, ҳаракат қиламиз. Кўрамиз...

- Бугун Илҳом Ваҳобовни умуман кўрмадик.

- Унинг оилавий муаммолари бор эди. Шу сабабли у бугун кўринмади.

- Захирадан тушган футболчилар Сиз ўйлагандек ўйин кўрсата олишдими?

- Ўйинимиз яхшиланишига умид қилган ҳолда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бошқа схемага ўтдик, аввалига гол уриб олгандик. Кейин қатор хатоларга йўл қўйдик. Ҳимоячилар жуда ёмон ўйнашди.

- Янги мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлсангиз, кимларни олиб қолиш ва кетказиб юборишни ўйлаб кўрдингизми?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозирча нимадир дея олмайман. Мавсумни якунлаганимиздан кейин барчаси кўрина бошлайди. Шартномам йил охиригача, агар узайтириладиган бўлса, бу масала кўриб чиқилади.

Манба : championat.asia