Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"

Суперлига 25-тур доирасидаги "Металлург" — "Сурхон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

· CHAMPIONAT.asia

— Бугун гол уришнинг уддасидан чиқмадик. Қийин ўйин бўлиши ҳақида огоҳлантиргандим. Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади.

— Биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида Асилбек Жумаевни алмаштириш сабаби нима эди? Кўрдикки, у майдондан норози тарзда чиқиб кетди.

— Унда жароҳат бор эди, рақиб тўпни олиш чоғида бу янада ёмонлашди. Асрашимиз керак эди, аммо янада ёмонлаштирдик. Бундан ташқари, сариқ карточкаси ҳам бор эди. Бу мажбурий ўзгариш эди.

— Бу "Металлург" учун ҳаёт-мамот ўйини эдими?

— Ҳа, албатта, турнир жадвалидан келиб чиққан ҳолда. Бу бекободликлар ютиши шарт бўлган ўйин эди.

— "Сурхон" мавсум олдида ўз олдига қўйилган мақсадларга эришдими?

— Бизда стабиллик ҳукм сурмоқда. Ўтган йили 6-ўринда эдик, бу йил 7-ўринни эгалламоқдамиз. Чемпионатни яхши ўтказдик, бундан ҳам яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Содир этган хатоларимизни таҳлил қиламиз ва келажакда такрорламасликка уринамиз.

— Бугунги ўйинда "Сурхон" мухлисларининг ҳатти-ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

— Ажойиб, аммо афсуски, уларни гол билан хурсанд қила олмадик. Битта ўйин қолди, олға ҳаракат қиламиз.

Манба : championat.asia