Патрик Виейра – «Женоа» бош мураббийига айланди

Патрик Виейра Италия А Сериясида фаолият бошлади.

· CHAMPIONAT.asia

«Женоа» клуби франциялик мураббийни жамоа бош мураббийи этиб тайинлади. Виейра ва Генуя клуби ўртасида 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланган.

48 ёшли мутахассис яқинда истеъфога чиқарилган Альберто Жилардино ўрнини эгаллади. 

Виейра ҳозиргача «Ню-Йорк Сити», «Ницца», «Кристал Пэлас» ва «Страсбур» жамоаларини бошқарган. 

Генуя клуби А Серияда ҳозир 10 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Манба : sports.ru