Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."

Эроннинг "Истиқлол" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Элит Чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

· CHAMPIONAT.asia

"Ҳаёлда барибир "Пахтакор". Юз фоиз диққатни қаратиб бўлмаяпти. Аммо, эртага майдонга чиққандан сўнг барчасини унутиб, тўлиқ бор кучимни ишга солишга ҳаракат қиламан. Энг яхши кўрган жамоам бўлса ҳам, у ерда катта бўлган бўлсам ҳам футболчи сифатида профессионал бўлишимиз ва ишга тўлиқ ёндашишимиз керак. Ўйлайманки яхши ўйин бўлади. Шамоллашим? Ичимда бироз инфекция қолган ва ҳозир даволаниш жараёнидаман", деди теҳронликлар хавбеки.

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.

Манба : championat.asia