"Милан" футболчиси билан шартномани узайтирди
"Милан" матбуот хизмати ҳимоячи Маттео Габбия билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.
· CHAMPIONAT.asiaБаёнотга кўра, 25 ёшли ҳимоячи билан янги келишув 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Габбия "россонери" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019/20 йилги мавсумда жамоада дебют қилганди. Шундан буён у асосий жамоа таркибида 84 ўйинда қатнашиб, 5та гол урди.
Ушбу мавсумда Габбия А Сериянинг 5 ўйинида иштирок этиб, 1 марта рақиблари дарвозасига йўл топди.
Манба : acmilan.com