«Челси»нинг қимматбаҳо футболчиси 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин
«Челси» ва Украина терма жамоаси футболчиси Михайло Мудрикнинг октябрда топширган допинг тести ижобий чиққан.
· CHAMPIONAT.asiaТез орада футболчининг допинг тестининг «Б» пробаси ҳам текширилади. Агар бу ҳам ижобий чиқса, Михайло Мудрик тўрт йилга футболдан четлатилади.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» украиналик футболчининг 2023 йилнинг қишида 70 миллион еврога сотиб олганди. Унинг Лондон жамоаси билан тузган шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.
Манба : championat.com