"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"

Тунда ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

· CHAMPIONAT.asia

"Манчестер Сити" клуби ўз майдонида "Фейеноорд"ни қабул қилди ва 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ваҳоланки, Гвардиола шогирдлари 74-дақиқада ҳам 3:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Ўйиндан кейин "шаҳарликлар" ҳимоячиси Натан Аке фикрларини билдириб ўтди.

"Бу натижани қабул қилиш қийин. Биз 3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик ва ўйин омадли ўтаётган эди. Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик. Бу оғир", - дея ҳимоячининг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.

Манба : uefa.com